Европарламент Грецияга 2014—2020 йилларда 35 миллиард евро ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Шу тариқа депутатлар минтақавий ривожланиш қўмитаси таклифи ва Еврокомиссия режасини ўзгартиришларсиз қўллаб-қуватлади. Бу қарорни 586 нафар депутат ёқлади, 87 киши қарши чиқди ва 21 киши бетараф қолди.
20 миллиард евро Европа структура ва инвестиция фондлари, 15 миллиард евро эса қишлоқ хўжалиги фондларидан ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Европарламент мазкур қарорни Европа кенгаши томонидан шошилинч чоралар кўриш ва қисқа муддатда кучга кириши учун тезлаштирилган тарзда қабул қилгани таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)