Фавқулодда ҳолат режими бутун Сахалин вилояти бўйлаб жорий этилди. Электр энергиясининг оммавий равишда ўчиб қолганлиги туфайли губернатор Олег Кожемяко ушбу қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Сахалинга 2 октябрга ўтар кечаси ёпирилган кучли циклон ўзи билан жала ва бўронни олиб келди. Вилоят ҳукумати матбуот хизматининг 3 октябрь, шанба кунги ҳолат юзасидан берган маълумотига кўра, 20 фоиз аҳоли электрсиз қолган.
Бўрон оқибатида Сахалинда 24 киши жабрланди, Холмск туманида яшовчи 60 ёшли аёл ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)