Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида яшин уриши оқибатида камида олти киши нобуд бўлди. Бу ҳақда Press Trust of India маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Бирбхум округида рўй берди. Ҳалок бўлганларнинг беш нафари шу ердаги тош конида ишлаган. Полиция маълумотларига кўра, қурбонларнинг олтинчиси 13 ёшли қиз бўлган.
Изоҳ (0)