Чилининг Тинч океанига туташ соҳилларида 5,6 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Ерости силкинишларининг маркази Лебу шаҳридан 17 километр узоқда, ер қаърининг 19 километр чуқурлигида бўлгани қайд этилган. Қурбонлар ҳамда вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрга ўтар кечаси Чилида 8,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлиши натижасида 13 киши вафот этганди.
Изоҳ (0)