Мексикада жонли эфир вақтида журналистни машина уриб кетди. Tengrinews хабарига кўра, ҳодиса маҳаллий «Чивас» ва «Америка» футбол клублари ўртасидаги учрашув вақтида юз берган.
Жонли эфир вақтида Fox Sports телеканали журналисти бошловчи билан мулоқот қилаётган эди. Вазиятларнинг бирида Дэвид Медрано Мора бирдан кадрдан «йўқолиб қолди».
https://www.youtube.com/watch?v=VhCa7kqMvEM
Кейинроқ уни машина уриб кетгани маълум бўлди. Телеканал вакилларининг қайд этишича, мухбир жуда қўрқиб кетган, бироқ тан жароҳати олмаган. Ҳодисадан кейинги бир неча кун давомида бу ҳолат акс этган видео қарийб миллион марта томоша қилинди.
Изоҳ (0)