Ироқ пойтахти Боғдодда икки портлаш юз берди, деб хабар беради «Коммерсант.ru» маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига таяниб.
Портлаш оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Яна 60 дан ортиқ одам жабрланди.
Портлашлар шаҳарнинг шимолий қисмида худкушлар томонидан содир этилган. Полиция маълумотларига қараганда, ҳужум аҳолисининг кўпчилик қисмини шиялар ташкил этувчи ҳудудларга қаратилган.
Изоҳ (0)