Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган 70-сессиясида қатнашиш учун 2015 йилнинг 24—27 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, давлат раҳбари 2015 йилдан кейинги даврда барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган саммитда иштирок этади ва чиқиш қилади.
Бердимуҳаммедов ўзининг чиқишида бир қатор ҳозирги давр долзарб муаммоларининг Туркманистон томонидан кўрилаётган ечимлари, шунингдек, халқаро ҳамкорликни яхшилаш ва бутунжаҳон хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлашга қаратилган Туркманистон ташаббусларини маълум қилади.
Шунингдек, президент ташрифи давомида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва бир қатор давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Изоҳ (0)