Россия президенти Владимир Путин Душанбеда бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг кенгайтирилган йиғилишида чиқиш қилиб, нутқининг асосий қисмини Суриядаги ҳодисаларга қаратди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Давлат раҳбари мамлакатдаги сиёсий вазият ҳақида сўзлай туриб, президент Башар Асад бошқарувга мухолифатни жалб этишга тайёр эканлигини таъкидлади.
«Президент Асаднинг мухолифат соғлом кучларини жалб этишга тайёр эканлиги бизга маълум», — дейди Путин. У, шунингдек, Москва бундан кейин ҳам Дамашққа ёрдам кўрсатишни давом эттиришини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)