Макс Планк институти палеонтологи Маттиас Мейер бошчилигидаги тадқиқотчилар Испаниядаги «Суякли ўра» деб ном олган қабристондан топилган қолдиқлардан чиқариб олинган ДНКни ўқишга муваффақ бўлди. Неандертал одамга тегишли қолдиқларнинг ёши 300—400 минг йил атрофида, айни пайтда бу инсон аждодларининг аниқланган ва ўқилган энг қадимий ДНКсидир. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тадқиқотлар чоғида олимлар неандерталларнинг аждодлари шу пайтга қадар ҳисоблаб келинганидан олдинроқ инсонлардан ажралгани тўғрисидаги хулосага келди. Бу «фикрловчи одам» (Homo sapiens) алоҳида гуруҳ сифатида пайдо бўлганини англатиши ва бу борадаги янги баҳсларни бошлаб бериши мумкин.
Изоҳ (0)