КХДР Марказий телеграф агентлиги (КМТА) Йонбендаги ядро объекти «тўлиқ қувватда» ишга тушгани ҳақида хабар берди, деб ёзади «РИА Новости» Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлигига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, КХДР раҳбарияти, шунингдек, мамлакат «ўз ядро қуролининг сон ва сифат даражасини оширишда давом этиши»ни эълон қилган.
Аввалроқ Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Шимолий Кореянинг Йонбендаги ядро илмий-тадқиқот марказида кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилаётганини қайд этган эди.
Нашр эслатишича, Шимолий Корея 2005 йили ўзини ядровий қуролга эга давлат деб эълон қилган. Мамлакатда 2006, 2009 ва 2013 йилларда ядровий қурол синовлари ўтказилган.
Изоҳ (0)