АҚШнинг Юта штатида кўп ёмғир ёғиши натижасида юзага келган сув тошқинида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ўт ўчириш хизмати вакиллари хабарига кўра, ҳодиса 14 сентябрь, душанба куни кечқурун содир бўлган. Кучли сув оқимлари ичида камида 16 киши бўлган иккита автомобилни йўлдан суриб ташлаган. Айни пайтда қутқарувчилар уч кишини топди, қолган етти кишини қидириш давом этмоқда. Қурбонлар орасида ёш болалар ҳам бор.
Маҳаллий синоптиклар табиий офат кечки ва тунги соатларда давом этиши ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)