Тошкент шаҳридаги марказий кўчалардан фойдаланиш, уларни таъминлаш ва таъмирлаш бўйича махсус бошқарма пойтахтнинг бир қатор кўчаларини капитал таъмирдан чиқариш бўйича тендер эълон қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» «Тошкент оқшоми» газетасига таяниб.
Кўчаларни 30 ноябргача таъмирлаб бўлиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа шаҳар ҳокимиятининг маҳаллий бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
Миробод тумани:
- Кичик Бешёғоч (Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Нукус кўчасигача) — ишларнинг дастлабки баҳоси: 492,652 миллион сўм ҚҚС билан;
- Кичик ҳалқа автомобиль йўли (Авлиё ота кўчасидан Туркистон кўчаси, Шимолий вокзал транспорт туннелигача) — 354,166 миллион сўм.
- Чилонзор Оқтепа кўчаси (Оқтепа майдонидан М. Обид кўчасигача) — 354,526 миллион сўм.
- Ат Термизий кўчаси (Шоҳжаҳон кўчасидан Ўрикзор кўчасигача) — 298,061 миллион сўм.
- Бешариқ кўчаси (Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Иззат кўчасигача) — 1,486 миллиард сўм (муддат — 3 ноябргача).
Изоҳ (0)