• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янги дастур 137 аёлга тадбиркорликка илк қадамини қўйишида кўмаклашди

    Республиканинг бешта маҳалласида ишга тушган янги механизм – «Ахборот ойнаси» эҳтиёжманд оилалар орасида тадбиркорлик ҳаракатининг ривожига ҳисса қўшди: жами 526,8 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит олган 137 нафар хотин-қиз тадбиркорликка илк қадамини қўйди.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Бундай кўрсаткичлар «Эҳтиёжманд оилаларга даромад манбаларини яратишда ижтимоий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш бўйича янги дастурлар» лойиҳаси натижасида эришилди.

    Лойиҳа Европа Иттифоқининг Институционал ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик дастури доирасида Миланнинг Савдо-саноат, ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси қошидаги «Формапер» агентлиги (Италия), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий инновациялар жамғармаси (Литва) ва «Аёллар мулоқот ва таълим учун» ассоциацияси (Испания) таркибидаги ҳамкорлар жамоаси томонидан амалга оширилди.

    Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – маҳаллалар миқёсида эҳтиёжманд аҳолининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат эди. Шунингдек, бу борада маҳалла ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари вакилларининг салоҳиятини ошириш кўзда тутилган эди.

    Лойиҳа миллий миқёсда 2013 йилдан буён Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси амалий кўмагида республиканинг Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги жами 5 та маҳаллада ҳаётга татбиқ этиб келинди.

    Ижтимоий шериклик

    Лойиҳа доирасида ҳудудларда ижтимоий шериклик асосида давлат ва нодавлат ташкилотларидан иборат Жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди. Бундай Жамоатчилик гуруҳлари ишида маҳаллий ҳокимият, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари, «Микрокредитбанк» АТБ, Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди, «Тадбиркор аёл» ва «Ҳунарманд» уюшмалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси вакиллари фаоллик кўрсатди.

    Институционал ривожланиш

    Лойиҳанинг дастлабки босқичларида нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан 30 нафар тренер ва мутахассис тайёрланди. Уларнинг ташкилот фаолиятини самарали бошқариш, инсон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ижтимоий маркетинг ва маблағларни жалб қилиш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

    2014 йилнинг июль ойида 5 та маҳалла фуқаролар йиғини қошида аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «Ахборот ойналари» ишга тушди.

    Бунинг учун маҳалла ўзини ўзи бошқариш органларига компьютер жиҳозлари тақдим этилди ва интернет тармоғи уланди. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга оид барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси шакллантирилди ва фойдаланиш учун топширилди.

    Аҳолига амалий кўмак беришнинг янги шакли

    Айни пайтгача «Ахборот ойна»лари томонидан тадбиркорлик асослари ва бизнесни режалаштириш мавзусида 27 та ўқув машғулоти ва маҳорат дарслари олиб борилди. Натижада 700 га яқин хотин-қизларга тадбиркорлик кўникмалари берилди.

    Ўқув семинарлар модулини ишлаб чиқиш ва учта семинар ташкил этишда лойиҳага Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкори – ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия яқиндан ёрдам берди.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Шу қисқа муддат ичида «Ахборот ойна»лари тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига хос майдонига айланиб улгурди: аҳоли бу ерга мурожаат қилиб, бизнес режа тузиш, тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш тартиби, тегишли молиявий, солиқ, микрокредитлаш масалалари бўйича қизиқтирган маълумот олиши, бизнесни бошқариш усулларини ўрганиши мумкин.

    Кўрсатилаётган бундай бепул хизматлар нафақат танланган маҳаллаларда, балки қўшни маҳаллалар аҳолисида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Тижорат банклари билан ҳамкорлик туфайли, 137 нафар хотин-қиз, касб-ҳунар коллеж битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун жами 526,8 миллион сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

    Лойиҳа доирасида аёлларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий билим даражаси оширилгани сари – уларнинг ўзига бўлган ишончи ортди, ўзининг вақтини ва оиласининг молиявий ресурсларини оқилона ва самарали тақсимлаш ва бошқаришни бошлади.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Лойиҳанинг натижалари Тошкент шаҳрида сарҳисоб қилинар экан, меҳмонлар мустаҳкамланган ҳамкорликни, бошланган хайрли ишлар давомини ҳамда уларнинг барқарорлигини таъминлаш йўлларини муҳокама этди.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Ҳамкорлик лойиҳаси яхши самара берди, шундай экан, бу каби лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни давом эттириб, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мумкин.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    09.09.2015, 12:25   Изоҳ (0)   4633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    SEGI University College: Олий таълим соҳасида 40 йил

    09.09.2015, 11:30

    Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги интеграциялашган офисларни ташкил этади

    08.09.2015, 23:46

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Александр Куприн таваллудининг 145 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

    08.09.2015, 22:52

    Август ойида Тошкентдаги уйлар нархи 1 фоизга пасайди

    08.09.2015, 15:41

    Варшавада Ўзбекистон—Польша сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади

    08.09.2015, 10:24

    Ислом Каримов янги таҳрирдаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунни имзолади

    08.09.2015, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Hodie mihi’дан Cras tibi’гача: “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида муаллифлар томонидан яширилган ишоралар

    Маданият | 2 июл, 12:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 2 июл, 12:10

    АҚШда жосусликда айбланиб Хитойнинг икки фуқароси ушланди

    Дунё | 2 июл, 12:07

    Бухорода пиёда сабаб кортеж йўлини тўсган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:52

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков фарзандли бўлди, Муниса Ризаева Жей Ло билан дуэт айтмоқчи, Юлдуз Усмонованинг жаҳлини чиқаришди

    Маданият | 2 июл, 11:32

    Ўзбекистон президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:27

    “Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёргарлик кўрди” — АҚШ манбалари

    Дунё | 2 июл, 11:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.