Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича интеграциялашган офисларни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад — меҳнат органлари томонидан жойларда аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофазаси масалалари бўйича кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини тубдан оширишдан иборат.
Бунга ижтимоий мазмундаги ва бандликни таъминлаш бўйича хизматларни кўрсатиш бўйича ягона ойна хизматини ташкил этиш, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш орқали эришиш режалаштирилган.
Лойиҳанинг 2015—2016 йилларга мўлжалланган биринчи босқичида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида иккита дастлабки интеграциялашган офисларни очиш режалаштирилган бўлиб, кейинчалик бундай идоралар фаолияти мамлакатнинг барча туманларида йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)