12—13 сентябрь кунлари ўтказиладиган «Малайзияда таълим» семинари доирасида SEGI University вакиллари ўз университетлари имконияти ва бошқа таълим муассасаларидан устунликлари ҳақида ҳикоя қилади.
SEGI University тарихи Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Systematic College очилган узоқ 1977 йилдан бошланади. Орадан деярли 40 йил ўтиб, унча катта бўлмаган коллеж мамлакатнинг энг нуфузли университетларидан бирига айланди.
Бугунги кунда SEGI University — бу олти кампуси бутун Малайзия бўйлаб жойлашган энг катта хусусий университетлардан биридир. Айни вақтда SEGI University’да 23 мингдан ортиқ талаба ўқийди, уларнинг аксарияти чет элликлардир.
Университетнинг чет элликлар орасида оммабоплиги шу билан изоҳланадики, SEGI University узоқ йиллар давомида сифатли олий таълим берувчи университет сифатида ўзини яхши томондан кўрсатди; унинг битирувчилари Малайзияда ҳам, ўз ватанида ҳам ишга жойлашиш бўйича муаммоларга дуч келмайди.
SEGI University таълим дастури учун Бизнес ва Тижоратдан тортиб Дизайн ва Ахборот технологиялари дастурларигача бўлган катта танловни тақдим этади. Умумий ҳисобда таълим учун 12 та дастур мавжуд. Барча дастурлар жаҳон стандартларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Мисол учун, тиббиёт факультетини битирган талаба бутун дунё томонидан тан олинган халқаро MBBS квалификацияли тиббий ёки жарроҳлик бакалавр дипломини қўлга киритади.
SEGI University College бошқа университетлардан устун томонини яширмайди ва ўз муваффақиятларидан фахрланади. Масалан, таълим сифати стандарти бўйича юқори талаблар қўяди, шу туфайли фаолият юритиб келаётган деярли 40 йил давомида бутун жаҳон бўйлаб яхши обрўга эга бўлди.
Университет дунёнинг етакчи университетлари, жумладан, Буюк Британиянинг University of Greenwich, АҚШнинг Upper Iowa University, Австралиянинг University of Southern Queensland ва бошқалар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.
Университетнинг махсус бўлими ҳисобланган Карьерани ривожлантириш маркази талабаларга иш жараёнига киришиш, амалий билимлар олиш ва меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиш имконини беради. Юзлаб компания ва ташкилотлар билан ҳамкорлик эса талабаларга ОТМни битиргандан кейин тажриба ошириш учун ажойиб шароитларни тақдим этади.
Замонавий жиҳозлар, лабораториялар, кутубхоналар, дам олиш хоналари, теннис кортлари, тренажёр заллари ва бошқа кўплаб қулайликлар ўқув жараёнига тўлиқ шўнғишга, шу билан бирга ҳеч қачон чарчоқ билмасликка имкон яратади.
SEGI University малакали ўқитувчилар таркиби билан машҳур. Кўплаб ўқитувчилар олий тоифали даражага эга, улар ҳам Малайзияда, ҳам унинг ташқарисида тажриба оширган.
Қизиқувчи ёшлар учун ITE Group компанияси SEGI University тўғрисида таништирув семинарларини ўтказади. Тадбирлар Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида 12—13 сентябрь кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади. Семинарда SEGI University вакиллари иштирок этиб, сизни қизиқтирган саволларга жавоб беради.Семинарларга кириш бепул.
Биз билан боғланиш:
Семинарларга ёзилиш ва қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:+998 (95) 195-66-77, 195-67-76, +998 (91) 787-67-27 (Telegram, Viber, WhatsApp)
Шунингдек, www.itegroup.info сайти, Facebook (International Travel Education Group), Twitter (ITE GROUP TASHKENT) ва Instagram (Itegrouptashkent) ижтимоий тармоқларидаги саҳифалар орқали ҳам биз билан боғланишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида