Лос-Анжелес халқаро аэропортида махсус хизматлар огоҳлантируви туфайли қисман эвакуация ўтказилди. Кейинчалик маъмурлар хавотир ўринсиз бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашрига таяниб, "RBK" хабар берди.
Маҳаллий вақт билан кундузги иккилар атрофида аэропорт маъмурияти терминаллар орасидаги юк машинасида портловчи модда жойлаштирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилади. Шундан сўнг, қисман эвакуация ўтказилиб, йўловчилар бошқа ҳудудларга йўналтирилади.
Сапёрлар юк машинасини текшириб кўрганда, унда портловчи модда топилмади. Ҳодиса давомида бирор рейс кечиктирилмаган.
Изоҳ (0)