Малайзиялик қутқарувчилар мамлакат ғарбий қирғоқлари яқинида чўкиб кетган муҳожирлар тўла қайиқдан 43 кишининг жасадини топди. Бу ҳақда Малайзиянинг Перак штати Хилир Перак округи полицияси бошлиғи ўринбосари Шуҳайли Моҳд Зайн маълум қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсант.ru».
Қайд этишларича, Европанинг ортидан Осиё ҳам ноқонуний муҳожирлар оқими билан боғлиқ ўткир инқирозни бошдан кечирмоқда — БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг огоҳлантиришича, Таиланд, Малайзия ва Индонезия Мьянма ва Бангладешдан келаётган қочоқларни қабул қилишни рад этганидан сўнг, гуманитар фожиа юз бериши мумкин.
Изоҳ (0)