Ҳарбий жиноятлари учун Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш талаби билан 100 мингдан зиёд британияликнинг имзоси тўпланди. Бу ҳақда «Echo.msk.ru» хабар бермоқда.
Петиция Британия парламенти сайтида 7 август куни эълон қилинган эди. Петиция муаллифи Демиан Моран Исроил бош вазирини 2014 йили 2 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлганликда айблаб, уни ҳибсга олишга чақирди.
Британия қонунчилигига мувофиқ, агар петиция 100 минг имзо тўпласа, Британия парламенти мазкур мурожаатни кўриб чиқишга мажбур.
Мамлакат ҳукумати вакилларининг маълум қилишича, Британияга ташриф билан келаётган хорижий давлатларнинг раҳбарлари суд таъқибига қарши иммунитетга эга бўлади. Айни вақтда, ҳукумат мазкур петиция ҳақида Нетаньяхуни хабардор қилиш ҳақида ваъда берди.
Изоҳ (0)