АҚШ ва Янги Зеландия геофизиклари Шимолий орол ерости сув ҳавзаларида йирик олтин ва кумуш захираларини аниқлади, дея хабар бермоқда «Phys.org».
Шимолий оролда қимматбаҳо металларнинг жами олтита йирик кони топилди, улар Таупо вулқон ҳудудида жойлашган. Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, конларда қазиб олиш ишлари бошланса, олтин қазиб олишдан йилига 3 миллиард доллар, кумушдан 3,5 миллиард доллар фойда олинади.
Олимлар таъкидлашича, перспектив конларга ишлов бериш учун фойдали қазилмаларни хавфсиз равишда қўлга киритишда зарур технологияларни ишлаб чиқиш керак, чунки Таупо вулқон ҳудудида шу номдаги кратер кўли бор, у янги зеландиялик ва чет эллик сайёҳлар орасида оммабоп дам олиш жойидир.
Изоҳ (0)