Саудия Арабистони июнда ҳар суткада ўртача 10,235 миллион баррель нефть қазиб олиб, бу борада Россияни ортда қолдирди, дея хабар бермоқда «Ведомости». Россияда эса бу кўрсаткич июнь ойида кунига 10,036 миллион баррелни ташкил этди.
Май ойида Россия бир кунда 10,331 миллион баррель нефть қазиб чиқариб, Саудия Арабистонидан (10,187 миллион баррель) ўзиб кетган эди.
ОПЕК мамлакатлари июнда бир суткада жами 31,387 миллион баррель нефть қазиб чиқарди, бунда Эроннинг ҳиссаси 4,007 миллион баррелни ташкил этди.
Изоҳ (0)