Жанубий Корея қуролсизлантирилган ҳудуд бўйлаб 11 та нуқтадан кунига уч марта икки—тўрт соатдан КХДРга қарши қўпорувчилик радиоэшиттиришларини узатмоқда, деб хабар беради «РИА Новости» YTN порталига таяниб.
Шимолий Кореяга қарши қаратилган эшиттиришлар мазмуни ошкор этилмаяпти.
Айни пайтда Қуролсизлантирилган ҳудуддаги Пханмунжомда деярли бир кеча-кундуздан буён КХДР ва КР ўртасида жорий ҳарбий тангликни бартараф этиш йўллари ҳақидаги музокараларнинг иккинчи давраси бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе КХДР Қуролсизлантирилган ҳудудда икки жанубий кореялик аскар минадан ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳодиса учун кечирим сўрамагунича, икки мамлакат чегарасидаги радиокарнайлар овози тинмаслигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)