Bloomberg агентлигида 15 йил давомида молиявий янгиликларни ёритиб келган Кристофер Веллис Федерал захира тизими (ФЗТ) материалларини чоп этиш муддатига риоя этмагани учун истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда The New York Post маълумотларига таяниб, «Ведомости» хабар берди.
Веллисга ФЗТ йиғилиши тўғрисидаги хабарни муассаса расмий сайтида чоп этилишидан 7 соат аввалроқ бериб юборганлик айби қўйилди. Журналистнинг бу тезкорлиги, ўз навбатида, молия бозорига таъсир ўтказиб, АҚШ давлат облигациялари нархи пасайиб кетишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)