Панжоб вилояти ички ишлар вазири Шуйя Хонзода уйида ўтказаётган мажлис давомида содир бўлган портлаш натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Портлаш қурбонлари сони 12 нафарга етди. Вазирнинг ҳалок бўлганлигини унинг маслаҳатчиси Саид Иллаҳи тасдиқлади.
Маҳаллий полиция ҳужум худкуш томонидан ташкил этилганлигини тасдиқлади. Террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни «Лашкари жангви» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)