Италия соҳиллари яқинида балиқчилик кемаси трюми (кеманинг механизмлар ўрнатиладиган ва юк отиладиган остки қисми)да 49 нафар муҳожир нафаси қайтиб ўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг кўпчилиги уйланган эркаклар бўлиб, улар палубада ўз рафиқаларига жой берган.
Одамлар билан лиқ тўла кема Ливия шимолида 15 август, шанба куни Италия ҳарбий денгиз кучлари патрули томонидан тўхтатилган. Денгизчилар ундан 312 кишини қутқариб олган, қолган 49 киши трюмда бўғилиб ўлган, уларнинг ёқилғи буғидан нафаси қайтгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)