Нью-Йорк ташқарисидаги Хиксвилл қишлоғида бир моторли самолёт қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви». Яна бир киши жабрланган.
Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, ерда бўлганлардан ҳеч кимга зарар етмаган.
Самолёт темир йўлга қулаган, натижада ушбу участкада поездлар ҳаракати тўхтатилган. Воқеа жойида шошилинч хизматлар ишламоқда.
Изоҳ (0)