Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида полиция маҳаллий муҳандисга пора сифатида берилган нақд пулни машинада санаб чиқишга 21 соат сарфлади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Бунга учта пул санаш машинаси жалб этилди.
Гумондаги пора ҳажми жами 3,2 миллион долларни ташкил этди. Уни маҳаллий ҳукуматдан буюртма қабул қилувчи муҳандисга беришган. Айни пайтда у ўз ўғли билан бирга ҳибсга олинган. Ўғлининг бу ишдаги роли маълум қилинмаяпти.
Полициянинг аксилкоррупция бўлинмаси нақд пулларни муҳандиснинг уйидаги ёстиқ, матрас, диванлар ичидан, шифт ва девор ораларидан, ҳаттоки совитгичдан ҳам топган.
Изоҳ (0)