Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида дзюдо кураши бўйича кадетлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 59 давлат вакиллари орасида 8-ўринни банд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медални Диёра Келдиёрова (-48 кг) келтирди. Бу кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида ўзбекистонлик хотин-қизлар томонидан қўлга киритилган биринчи олтин медаль сифатида Ўзбекистон тарихи саҳифаларига битилди. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистондан Гулноза Матниёзова 2009 йили жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлганди.

Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Жасур Содиқов (-73 кг) ва Шерхон Тўрабоев (-81 кг) қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида Япония терма жамоаси (4 олтин — 1 кумуш — 2 бронза) биринчи, россияликлар иккинчи (2—1—6), Голландия терма жамоаси эса (2—1—0) учинчи ўринни эгаллади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар