Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов 9 август куни 38 ёшга тўлди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
1977 йили Тошкент шаҳрида туғилган Равшан Эрматов 2003 йилдан бери халқаро миқёсда футбол учрашувларига ҳакамлик қилиб келади. Ўтган давр мобайнида у ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари, Осиё Кубоги (2011, 2015), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2008, 2011), Олимпия ўйинлари (2012), Конфедерациялар кубоги (2013) ва Жаҳон чемпионати (2010, 2014)нинг муҳим учрашувларини бошқариб борди, Жаҳон чемпионати финал босқичида бошқарган учрашувлари сони бўйича (9 та) тарихий рекордни ўрнатди.
«Ўзбекистон ифтихори», «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Осиёнинг беш карра (2008—2011, 2014), Ўзбекистоннинг кетма-кет тўққиз карра (2006—2014) энг яхши ҳаками деб топилган Равшан Эрматовни таваллуд айёми билан табриклаб, Ўзбекистон номини жаҳонга танитиб юришдаги фаолиятига омадлар тилаб қоламиз!
Изоҳ (0)