«Бунёдкор» ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев Португалиянинг Примейрада ўйнайдиган «Пасуш де Феррейра» клубига ўта олмади, дея хабар бермоқда UzDaily ўйинчининг агенти Санъат Шариповга таяниб.
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз форвардини Португалия футбол клубига ўтишга қўймади.
Ўзбекистон ёшлар термаси таркибида Янги Зеландия бўлиб ўтган 2015 йилги ёшлар жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган ҳужумчи июль ойи охирида Португалия клубидан таклиф олган.
Бироқ «Бунёдкор» жамоанинг ҳужум линиясида бор-йўғи уч ҳужумчи қолгани туфайли, ўйинчини Европа клубига сотишдан бош тортди.
Изоҳ (0)