Пойтахтдаги «Чилонзор» стадионида ўтказилган «Пахтакор-79» хотира турнири якунланди. Бу ҳақда «Olamsport.com» хабар бермоқда.
Финалда «Пахтакор» ёшлари «Локомотив» жамоасидаги тенгдошлари билан майдонга тушди. Беллашувда ҳисоб очилмади. Пенальтиларда эса «Пахтакор» тарбияланувчилари 4:3 ҳисобида зафар қучди.
Финалдан сўнг турнир совриндорлари ва турли номинациялар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Наримон Жалолов, Тўлаган Исоқов, Анвар Солижонов, Равшан Юнусов, Вали Шамсимуҳаммедов, Виталий Капустянский сингари фахрийлар иштирок этди.
Изоҳ (0)