«Реал» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг аҳволи ҳақида маълумот берди, деб хабар қилади «Uff.uz».
«Криштианунинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди. У ҳозирда тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб турибди. Келаси ҳафтада Роналдунинг соғлиғи яхшиланиши керак.
23 август куни 1-турдан ўрин олган «Спортинг»га қарши ўйинда унинг майдонга тушишига ҳеч нарса халақит бермайди, деб умид қиламан.
Мавсумолди тайёргарлик жараёнида фақат икки нафар футболчимиз жароҳатланди. Қолганларнинг аҳволи яхши», — дейди Бенитес.
Изоҳ (0)