Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грецияга ноқонуний етиб олишга уринган суриялик қочоқлар бўлган катер Туркиянинг Эгей денгизи қирғоқбўйида ҳалокатга учради. Натижада олти киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «RIA Novosti».

Фото: «RIA Novosti»

Фото: «RIA Novosti»

Суриялик бир гуруҳ қочоқлар Чаноққалъа вилоятидаги Айважик шаҳридан Грециянинг Лесбос оролига йўл олган эди. Номаълум сабабга кўра, катер чўка бошлади. Туркия қирғоқ қўшини олиб борган қутқарув операцияси натижасида ўн киши, шу жумладан, тўрт нафар аёл ва икки болани қутқаришга муваффақ бўлди. Ҳалок бўлганларнинг жасади сувдан чиқариб олинди.

Қутқарилган қочоқлар Айважик касалхонасига етказилди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда