Жойс Гилос-Торрефранка исмли талаба қиз туширган фотосурат Интернетни ларзага солиб, жамоатга катта таъсир кўрсатди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.
У Филиппиндаги Мандауэ шаҳрида маҳаллий «Макдоналдс»дан тушаётган ёруғлик нурида дарс тайёрлаб ўтирган уйсиз болакайни кўриб қолиб, суратга туширади. Кейинчалик болакай 9 ёшда эканлиги ва уни Даниэль Кабрера деб чақиришлари маълум бўлди. Унинг отаси вафот этган, уйлари ёниб кетганлиги учун онаси Кристина Эспиноза билан девори йўқ озиқ-овқат дўконида истиқомат қилади. Шунга қарамай, Даниэль тиришқоқлик билан ўқийди ва полициячи бўлиш орзуси бор.
Интернетда бу суратни кўргач, дунёнинг турли нуқталаридан қашшоқ оилага ёрдам ёғилиб кетди: Кристина ҳомийлардан ўз ишини бошлаш учун грант олди, Даниэлга эса стипендия ва филиппинлик сиёсатчилар қўллаб-қувватлаши насиб этди. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза этиш идоралари ва ижтимоий хизмат вакиллари бу кичик оилани озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ёрдам беряпти.
Изоҳ (0)