Грецияга ноқонуний етиб олишга уринган суриялик қочоқлар бўлган катер Туркиянинг Эгей денгизи қирғоқбўйида ҳалокатга учради. Натижада олти киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «RIA Novosti».
Суриялик бир гуруҳ қочоқлар Чаноққалъа вилоятидаги Айважик шаҳридан Грециянинг Лесбос оролига йўл олган эди. Номаълум сабабга кўра, катер чўка бошлади. Туркия қирғоқ қўшини олиб борган қутқарув операцияси натижасида ўн киши, шу жумладан, тўрт нафар аёл ва икки болани қутқаришга муваффақ бўлди. Ҳалок бўлганларнинг жасади сувдан чиқариб олинди.
Қутқарилган қочоқлар Айважик касалхонасига етказилди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)