Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 16 июль, пайшанба куни Бишкек марказида халқаро террорчилик ташкилотининг тўрт нафар жангарисини йўқ қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» қўмита матбуот хизматига таяниб.
Қўмита сайтида ёзилишича, жангарилар «МХДҚ махсус бўлинмаси ходимларига ўқотар қуроллар ёрдамида фаол ва қатъий қуролли қаршилик» кўрсатган.
Айни пайтда аксилтеррорчилик операцияси жойида тозалаш ва тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.
Операция чоғида тўрт нафар МХДҚ ходимлари турли оғирликдаги жароҳатлар олди, улар тиббиёт муассасаларига ётқизилди.
Тинч аҳоли орасида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)