Approved Index компанияси тадқиқот ўтказиб, қайси мамлакатларда миллиардер аёллар кўп учрашини аниқлади, деб ёзади «Korrespondent.net».
Бундан ташқари, мутахассислар турли мамлакатлардаги бадавлат аёллар ва эркакларнинг фоиз ҳисобидаги нисбатини ҳам белгилади.
70 та давлатдаги 1800 нафар миллиардерга оид маълумотлар ўрганиб чиқилганида, миллиардлаб бойлик йиққан аёллар эркакларга қараганда кўпроқ учрайдиган ягона мамлакат Ангола эканлиги маълум бўлди. Гап шундаки, ушбу Африка давлатида биргина миллиардер аёл бор, бироқ бундай моддий бойликка эга биронта ҳам эркак йўқ.
Энг кўп аёл миллиардерларга эга ўнта давлат қуйидагилар:
- Ангола — 1 нафар миллиардер аёл (мамлакатдаги миллиардерлар умумий сонининг 10 фоизи)
- Чили — 12 нафар аёл миллиардер (33,3 фоиз)
- Перу — 6 нафар аёл миллиардер (33,33 фоиз)
- Монако — 3 нафар аёл миллиардер (33,33 фоиз)
- Швейцария — 28 нафар аёл миллиардер (27,59 фоиз)
- Туркия — 32 нафар аёл миллиардер (25 фоиз)
- Бразилия — 54 нафар аёл миллиардер (24,07 фоиз)
- Испания — 21 нафар аёл миллиардер (23,8 фоиз)
- Швеция — 23 нафар аёл миллиардер (21,7 фоиз)
- Корея Республикаси — 30 нафар аёл миллиардер (20 фоиз)
Изоҳ (0)