Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар молия вазирлари Грецияга етти миллиард евро миқдоридаги қисқа муддатли кредит берилишини маъқуллади, дея хабар беради Meduza.
Бридж-кредит (қисқа муддатли ёрдам кредити) Греция халқаро кредиторлар билан ислоҳотлар режасини келишгандан сўнг оладиган илк молиявий ёрдам бўлади. Грециянинг уч йил давомида қарзга муҳтожлигини Халқаро валюта жамғармаси 82—86 миллиард еврога баҳолайди, Афинанинг ўзи эса бу муддатга 53,5 миллиард евро сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 13 июлда ЕИ ва Греция етакчилари ислоҳотлар режасини ўзаро келишиб олди, 16 июль, пайшанбага ўтар кечаси эса Греция парламенти бу режани маъқуллади.
Изоҳ (0)