Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Францияда миллий байрам — Бастилия ишғол қилинган кун нишонланадиган 14 июль санасида безорилар 721 та автомашинани ёқиб юборди, деб хабар қилади «ТАСС».

Фото: tass.ru

Фото: tass.ru

Мамлакат ички ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, тартиб посбонлари 603 кишини ҳибсга олган. Ҳодисаларнинг катта қисми 13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси содир бўлди. ИИВ қайд этишича, жорий йилда машиналарни ёқиш 2014 йилга нисбатан 23 фоизга, қўлга олинганлар сони эса 68 фоизга ошган.

15 июлга ўтар кечаси байрам тадбирлари давом этди ва ҳибсга олинганлар сони 723 кишини ташкил қилди.

Тартибсизликлар Франциянинг кўплаб катта шаҳарларида ҳам содир бўлди. Лионда катта супермаркет ёқиб юборилди, безорилар ўт ўчириш ва полициянинг патруль машиналарига ҳужум уюштирди.

Сен-Сен-Дени департаментида дўконлардан ташқари мактаб биноларига ҳам ўт қўйилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 6 декабрь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда
Маҳаллий
«ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшу...