CNN телеканали Малайзия «Боинг»ининг Донецк яқинида ҳалокатга учрагани сабаблари ҳақидаги Нидерландия маърузаси лойиҳаси мазмунининг бир қисмини ошкор қилди, деб ёзади Meduza.
CNN ушбу ҳужжат мазмунидан хабардор манбаларига таянган ҳолда, тергов комиссияси ҳалокат учун жавобгарликни Донбассдаги айирмачилар бўйнига қўйгани ҳақида хабар бермоқда.
Маърузада айтилишича, «Боинг» ердан туриб ракета орқали уриб туширилган. Комиссия ракета учирилган ҳудудни аниқлаб, ушбу ҳудуд айирмачилар томонидан назорат қилинган, деган хулосага келган.
Шунингдек, жавобгарликнинг бир қисми Malaysian Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, у Донбассдаги низолар ҳудудида парвозни тўхтатмаганликда айбланмоқда.
Изоҳ (0)