Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) қўзғалиши оқибатида Жанубий Корея сайёҳлик тармоғи 95 миллион доллар (108 миллиард вон) йўқотди. Бу ҳақда Корея Миллий туризм ташкилотига таяниб, «Прайм» маълум қилган, дея хабар беради «Vedomosti.ru».
Июнда чет элдан келадиган сайёҳлар оқими ўтган йилга нисбатан деярли икки баробар – 640 минг кишига камайди, 130 мингдан ортиқ хорижликлар сафарларини бекор қилди. Июль – августда саёҳатга олдиндан буюртма қилиш ўтган йил ёзига нисбатан 80 фоизга пасайди (1,13 миллондан 200 000 гача).
Энг катта йўқотиш Хитой ва Япониядан келувчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ҳукумат мамлакатнинг туризм салоҳиятини тиклашга 20 миллион доллар сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил май ойидан бери Жанубий Кореяда коронавирус оқибатида уни юқтириб олган 186 кишидан 36 нафари ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)