АҚШ ҳарбий салоҳият бўйича Эрондан устунликка эга ва уни истаган вақтда жанг майдонида мағлуб эта олади. АҚШ президенти Барак Обама The New York Times газетасига берган интервьюсида айнан шу фикрларни билдирган, деб хабар қилади «ТАСС».
Журналист давлат раҳбаридан Эрон Вена келишуви шартларига амал қилмаса, қайси сабабларга кўра АҚШнинг реакциясидан қўрқиши кераклиги ҳақида сўради.
«Чунки биз хоҳласак, ҳарбий жиҳатдан уларни тез ва осон мағлуб эта оламиз. АҚШнинг манфаатлари учун аҳамиятли ерларда ҳарбий куч ишлатишга тайёр эканлигимни улар кўрди, деб ўйлайман», — дейди Обама.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва «олтилик» 14 июль куни ядро дастури бўйича келишувга эришди. Ушбу келишувдан сўнг Евроиттифоқ Эронга нисбатан санкцияларни 2016 йил 14 январига қадар тўхтатди.
Изоҳ (0)