«Шимолий Корея озодлиги курашчилари» ҳаракати фаоллари КХДР томонга тахминан 500 мингта тарғибот варақалари, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга уюштирилган суиқасд ҳақидаги «Интервью» фильми ёзилган икки мингта DVD-диск ва «флешка» солинган ҳаво шарларини учирди, дея хабар бермоқда «Knews.kg».
20 та ҳаво шари Кёнгидо провинциясидаги Кимпхо шаҳридан учирилган.
Жанубий Корея томонидан КХДРга қарши психологик уруш 2008 йилда Ли Мен Бак президент бўлганидан буён олиб борилмоқда. Одатда ҳаво шарларида КХДР ҳудудига мамлакат ҳукумат режимига нисбатан танқид, шунингдек, чет мамлакатлардаги вазиятдан хабардор қилувчи маълумотлардан иборат варақалар юборилади.
Изоҳ (0)