Австралиялик рассом Жуди Маги Facebook'да «ёмон сўзлар»ни жойлаштиргани учун Абу-Дабида ҳибсга олинди. Энди уни мамлакатдан чиқариб юборишга ҳозирлик кўрилмоқда Бу ҳақда «Tjournal.ru» хабар бермоқда.
30 ёшли Жоди 2012 йилдан бери Абу-Дабида яшайди. 2015 йил февралида ўзи истиқомат қиладиган ҳудудда ногиронлар учун ажратилган жойга қўйилган автомобилга кўзи тушган Маги машинани суратга олади ва Facebook'даги саҳифасида ғазабга тўла шарҳлар билан жойлаштиради.
Аёл гарчи автомобиль рақамини бўяб ташлаган бўлса-да, фуқаролардан бири унинг устидан судга ариза берди. Судда ишни кўриб чиқиш июнда бошланди, 12 июлда эса аёл «бошқа одам ҳақида ижтимоий тармоқда ёмон сўзларни ёзишда» айбдор, деб топилди.
Бирлашган Араб Амирликларида шу йил июнидан бошлаб Интернетдаги ҳақорат кибержиноятга тенглаштирилган. Бунинг учун қамоқ жазоси ва жаримага тортишлари мумкин.
Изоҳ (0)