Июль ойида Россия ва АҚШ тактик ядро қурол-яроғларини синовдан ўтказади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» The National Interest нашрига таяниб.
Россия «Искандар-М» янгиланган ракета мажмуаларини, АҚШ эса ўзининг асосий термоядро қуролининг янги модификацияси — B61-12 атом бомбасини синайди.
Айни пайтда Жанубий ҳарбий округда «Искандар-М» ракетасини жанговар учириш машғулотларига тайёргарлик бормоқда. Ўқув машқи Астрахань вилоятидаги Капустин Яр полигонида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)