Таиландда ўн киши қироллик тузумини ҳақорат қилганликда айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабарларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, суд томонидан жазога ҳукм этилганларнинг барчаси мамлакат фуқаролари. Уларнинг ҳибсга олинишига, айблов томони таъкидлаганидек, ижтимоий тармоқда «мавжуд тузум ва қирол шаънига ҳақорат» акс этган видео ва аудиоматериаллар тарқатгани сабаб бўлган. 2009 йилдан бери улар томонидан Интернетга жойлаштирилган бундай манбаларнинг сони 400 дан зиёд.
Таиландда қирол ва қироллик тузуми обрўсини тўкувчи хатти-ҳаракатлар оғир жиноят ҳисобланади ва 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)