Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергга ер сотган киши уни судга берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Калифорниялик тадбиркор Мирче Воскерисян шартлашувни бажармаслик даъвоси билан Цукербергга қарши чиқди. Унинг айтишича, Facebook асосчиси ерни харид қилиш чоғида нархни камайтириш эвазига тадбиркорни Кремний водийси казо-казолари билан таништиришга ваъда берган.
2012 йили Калифорниянинг Пало-Алто номли гўшасида, Facebook асосчиси уйининг рўпарасида Воскерисян яна бир бино қурмоқчи бўлади. Хилватда, тинч-осойишта яшашни маъқул кўрган Цукерберг 1,7 миллион доллар тўлаб, ушбу ерни сотиб олади. Воскерисяннинг даъвосига кўра эса, ернинг асл баҳоси 4,3 миллион долларни ташкил этади: у гўёки Цукербергнинг ваъдасига ишониб, ерни шу нархга олишга рози бўлган африкалик шаҳзода билдирган мўмайгина таклифдан воз кечган.
Ҳозирда Калифорния Олий суди мазкур даъвони ўрганиб чиқмоқда.
Изоҳ (0)