Малия Обамани «Қизлар» сериалининг суратга олиш майдонида кўришган. АҚШ президентининг қизи бу ерда ёрдамчи бўлиб ишламоқда. Бу ҳақда TMZ’га асосланиб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Журналистлар Малияни HBO канали Бруклинда суратга тушираётган телелойиҳада пайқаб қолган. Айтиш жоизки, бу унинг илк иш тажрибаси эмас: ўтган ёз Холли Берри бош ролни ижро этган «Чегара ортида» сериалида ҳам ёрдамчилик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель икки қиз – 17 ёшли Малия Энн ва 14 яшар Наташани тарбияламоқда.
Изоҳ (0)