Вена университетининг Томас Майндлем бошчилигидаги бир гуруҳ олимлари тўрт миллиард йил аввал Ер билан тўқнашган Тейя сайёраси орбитасини ҳисоблаб чиқди. Фаразларга кўра, ушбу тўқнашув натижасида Ой пайдо бўлган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Олимлар Тейя Қуёш тизимидаги тўртинчи сайёра бўлган, деган тўхтамга келди. Ойнинг тўқнашув натижасида пайдо бўлгани тўғрисидаги фаразга кўра, бу жараён Қуёш тизими шакллана бошлагандан сўнг бир неча ўн миллион йил ўтгач юз берган. Ер ва Тейя ўртасидаги тўқнашув натижасида ҳосил бўлган ҳамда Ер орбитасига сочилган икки сайёра ашёларидан келгусида Ой пайдо бўлган.
Изоҳ (0)