Астрономия мухлиси бўлган Игорь Тирский New Horizons сайёралараро станциясининг Плутонга парвозини кузатиб борадиган whereispluto.info сайтини ишга туширди, дея хабар бермоқда Meduza.
Коинот аппаратининг митти сайёра билан яқинлашуви 14 июлда содир бўлиши керак. Бу пайтгача эса Плутонгача бўлган масофа, станция тезлиги ва парвознинг бошқа ўлчамларини ҳисоблаб бориш мумкин. Ундан ташқари, сайтда New Horizons узатган янги фотосуратлар, сайёралараро станциянинг Қуёш тизими чизмаларидаги ҳолати ва ижтимоий тармоқлардаги янги материаллар чоп этилади.
Изоҳ (0)