Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳаммуалифлар Х. Н. Зайнидинов,  Ж. Ф. Карабаев ва О. Т. Мамирова ўзини ўзи бошқариш органларининг «Электрон маҳалла» ахборот тизими дастурини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги.

Фото: ima.uz

Фото: ima.uz

Ушбу тизим ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини қоғозсиз иш юритиш технологияси бўйича автоматлаштиради ҳамда органлар фаолиятида ижтимоий-иқтисодий вазифалар бошқарувини автоматлаштириб, маҳалла фуқароларининг ижтимоий ҳаётида ахборот технологияларидан фойдаланишни таъминлайди.
Давлат органлари қарор ва вазифаларини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини автоматлаштириш билан маҳаллаларда ахборот-телекоммуникацион инфраструктурасини ривожлантиради.
«Электрон маҳалла» ахборот тизими ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти жараёнида келиб чиқадиган қуйидаги масалаларни автоматлаштиради: маҳаллий ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш; ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролар, юридик шахслар, ижтимоий ва сиёсий ташкилотлар ва ҳ.к. билан телекоммуникацион тармоқлар ёрдамида ўзаро ҳамкорлик қилиши; давлат ҳокимияти органлари билан ахборот алмашиш.
Тизим веб-технология асосида ишлайди. Тизимни интернет тармоғида ёки алоҳида компьютерда автоном ҳолда ишлатиш мумкин. Муаллифлар жамоасига ушбу дастур учун № DGU 03105 рақамли гувоҳнома берилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди